Электроскутерлар, шунингдек, электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар кучга кирди. Бу воситалар ёруғлик қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Уларда йўловчи ташиш тақиқланди.
Ўзбекистонда эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш мумкин.
Сенатор Қутбиддин Бурхонов автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича президент қарори ижросида қатор камчиликлар кузатилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас.
Автомобиллаштириш сиёсати нотенг имкониятларни яратган ҳолда одамларни камбағаллаштиради: кимдир машинада юради, яна кимдир эса чиқинди газлардан нафас олади ва кўчада хотиржам юролмайди, чунки кўчалар пиёдалар ҳаёти учун хавфли бўлган машиналар ҳудудига айланиб қолди. Машина олишга қурби етмайдиган ёки машина ҳайдашни хуш кўрмайдиган ўзбекистонликлар бунинг жабрини тортмасликлари керак, деб ёзади иқтисодчи Ботир Қобилов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг